Биз агрессив сотиш усулини қўллаб-қувватламаймиз, балки лойиҳани батафсил ўрганиш тамойилига риоя қиламиз. Шу жумладан: маркетинг таҳлили, тупроқ тузилиши, иқлим шароити ва лойиҳа ташаббускорининг молиявий имкониятлари кабилар;
Йилига 1,5 миллион донадан ортиқ клон пайвандтаг ва 2 миллион донадан ортиқ интенсив кўчат етиштириш имконига эгамиз;
Кўчатларни ўз плантацияларимизда етиштириш орқали, ҳар бир босқичда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг нави ва сифатини назорат қилиш имконига эгамиз;
Ўзбекистон ҳудудида етиштирилган кўчатларнинг маҳаллий иқлимга мослашганлик даражаси юқори;
Мижозларга кенг қамровли хизмат кўрсатамиз, шу жумладан ўз плантацияларимизда етиштирилган кўчатлар, замонавий суғориш тизимлари ва минерал ўғитлар, ҳамда агроконсалтинг ва агротуризм ҳизматлари;
Марказий Осиё ва Кавказнинг барча минтақаларига кўчат етказиб берамиз.